Ўзбекистон ва Туркманистон вилоятлари тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқдалар

Дата: 19:15, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 4-5 февралда Бухоро ва Хоразм вилоятлари делегациялари Туркманистоннинг Лебап ва Тошҳовуз вилоятларига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида икки мамлакатнинг мазкур ҳудудлари маъмурий раҳбарлари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ҳамда музокаралар ўтказилди.

Томонлар қардош давлатлар ва халқлар ўртасида юқори даражадаги ишонч, ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг шаклланишидан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Шунингдек, минтақалараро даражада тўғридан-тўғри ва қалин шерикчилик алоқалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ташриф доирасида ўзбек делегацияси учун Лебап ва Тошовуз вилоятларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари, маданий ёдгорликларига ташрифлар уюштирилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: