Ўзбекистон ва Украина авиалоқаларни қайтадан йўлга қўйиш учун имкон топа олмадилар

Дата: 13:30, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Украина авиалоқаларни қайтадан йўлга қўйиш бўйича музокаралари давом эттирмоқдалар, аммо бунга доир бирор тўхтамга келинмади. Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Украинага учишлар муаммоли масала. Ҳукуматлараро келишув Тошкент-Киев йўналишига хизмат қўрсатиш учун тузилган эди. Бироздан кейин Киевга ҳафтасига икки рейсга йўловчи етмаслиги маълум бўлди. Шунда ҳамкорларимизга рейсларни биттагача қисқартиришни таклиф қилдик”, – деб таъкидлади Тян.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бош директори сўзларга кўра, Украина халқаро авиалиниялари бунга қатъий қарши чиққан.

“Бунинг сабаби оддий. Чунки улар Тошкентда Москва, Санкт-Петербург, Калининградга арзон нархларда чипта сотадилар. Биз бунга эътибор қаратдик, кейинчалик эса ушбу масала авиация маъмуриятлари даражасига чиқди”, – деб таъкидлади у.

Тяннинг сўзларига кўра, ўзбек томони фақат Тошкент-Киев йўналишига чипта сотган ҳолда исталган марталик учишларни таклиф қилган.

“Мен украин компанияси Тошкентда арзон нархларда Лондон, Париж, Франкфурт, яъни бизлар учадиган йўналишларда чиплатлар сотишини айтганим ҳам йўқ. Биз бу линияларда нега ишлаймиз ўзи? Украина Ўзбекистон миллий авиаташувчисидан йўловчиларни тортиб олиши учунми?”, - деб сўради Валерий Тян.

Янгилик билан ўртоқлашиш: