Ўзбекистон ва Украина Киев, Львов ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни қайта тиклашлари мумкин

Дата: 16:53, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Украина Киев, Львов ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни қайта тиклашлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

image.uaнинг Ўзбекистоннинг Украинаги элчиси Алишер Абдуалиевга таянган ҳолда маълум қилишича, икки мамлакат авиация расмийлари шу йилнинг декабр ойи ўрталарида бу масала юзасидан Тошкентда музокаралар ўтккзишни режалаштирганлар.

Томонлар ушбу муҳим масала бўйича бир тўхтамга келишмоқчи. Чунки тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларни бўлмаган 2015 йил майидан бери ўтган вақт давомида учинчи мамлакатлар аэропортлари (Қозоғистон, Туркия ва Беларусь) орқали  йўловчи ташиш ҳажми 23 минг кишидан ортиқни ташкил қилган.

“Тўғридан-тўғри авиаалоқалар тикланган тақдирда мамлакатлар ўртасида товар айланмаси ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш, энг муҳими, талабалар ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш имконияти пайдо бўлади” – деб хулоса қилди Алишер Абдуалиев.

Бундан ташқари, Львов аэропортидан ҳам Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил майда, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ўзбекистон ва Украина авиация маъмурлари ўртасида келишув йўқлиги сабабли Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида парвозлар амалга оширишни вақтинча тўхтатиб қўйган эди.  

Сурат манбаи: https://air.in.ua/news/170/

Янгилик билан ўртоқлашиш: