Ўзбекистон ва Украина ўратасидаги товар айланмаси 26,4% қисқарди
Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-майи ўртасида Ўзбекистон ва Украина ўратасидаги товар айланмаси $75,6 млнни ташкил қилиб, ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 26,4% қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Украинадан Ўзбекистонга товарлар экспорти $50,5 млн ташкил қилиб, 34,2% камайди, ўзбек товарлари импорти $25,1 млнга тенглашиб, 3,4% пасайди. Украин экспортининг асосини фармацевтика маҳсулотлари (34,1%), қоғоз (11,6%) ва қимматбаҳо бўлмаган металллардан ясалган буюмлар (9%) ташкил қилади. Ўзбекистон руҳ ва ундан ясалган буюмлар (29,9%), тамаки ва унинг ўрнини босувчилар (17,2%), пахта (16,2%)” етказиб берган”, – деб таъкидлади Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко журналистларга.
Маълумот ўрнида, ўтган йилда мамлакатлар орасидаги товар айланмаси $246,5 млнни ташкил қилиб, 37,9% камайган эди.