Ўзбекистон ва Украина Тошкент-Киев йўналишида доимий учишларини қайта тиклаш имкониятини муҳокама қиладилар

Дата: 16:59, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Украинанинг маъсул авиация хизматлари Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида доимий учишларини қайта тиклаш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беришди “Интерфакс-Украина”агентлигига Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси матбуот хизматида.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Тошкент-Киев-Тошкент йўналишидаги сўнгги учиш 2015 йил майда амалга оширилганини таъкидлади.

 “Ўшандан бери парвозлар амалга оширилмаяпти. Бу эса савдо ва сайёҳликликнинг ривожланишида салбий акс этди. Кўриш мумкинки, пойтахтлар ўртасида авиаалоқанинг йўқлиги икки томоннинг ҳам салоҳиятли даромадлари йўқолишига олиб келади. Айни пайтда учинчи мамлакатлар авиаташувчиларининг иши юришади”, - деди Ўзбекистон элчиси.

А.Абдуалиевнинг сўзларига кўра, Украина Вазирлар маҳкамаси ва авиация хизматидаги музокаралар натижасида 2017 йил бошида Тошкентда Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида доимий учишларини қайта тиклаш имкониятини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

 “Бу борада ҳали ҳал этилмаган масалалар кўп, лекин томонлар муаммони ечишнинг мақбул вариантини топишига умид бор”, - деб хулоса қилди Ўзбекистон элчиси.

 Эслатиб ўтамизки, учишлар тўхтаганидан бир йил ўтиб – 2016 йил сентябрда Uzbekistan Airways – Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Киевдаги идорасини ёпган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: