Ўзбекистон ва Уммон Тошкентда Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг қурилишини муҳокама қилдилар

Дата: 17:19, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳамед Саид Муҳаммад Ал Лавати билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“Мулоқот давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари, жумладан Тошкент шаҳрида Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг биносини қуришни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда турли шакллардаги Ўзбекистон-Ўмон ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат ўртасида юқоридаги бинони барпо этиш бўйича келишув имзоланган. Бу иш фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик йўлидаги бир қадамдир.

Уммон Султонлиги олимлари Ўзбекистонда ўтказилаётган илмий анжуманларда доимий равишда қатнашиб келадилар. Айни пайтда анъаналар ва миллий қадриятларнинг яқинлиги ҳамкорликнинг муҳим жиҳати саналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: