Ўзбекистон ва Қувайт фонди ўртасида $30 млнлик келишув имзоланди
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди ўртасида $30 млнлик заём шартномаси имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Олинган маблағлар “Қишлоқ жойларда зарур муҳандислик, коммуникацион ва йўл-транспорт инфратузилмасига эга турар-жойлар қурилишини ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, лойиҳа доирасида республикадаги 138 км йўлак ва массивлараро йўллар, 198 км сув қувурлари тармоқлари, 151 км электр таъминоти тармоқлари, 151 км газ ва ижтимоий таъминот тармоқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхандарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги 62 маҳалла марказларидан иборат бозор объектлари қурилиши кўзда тутилмоқда.
Сурат манбаи: http://ic24.kz/news/tarif-na-vodu-povysyat-v-kostanayskiy-oblasti-u29019