Ўзбекистон ва Венгрия таълим, фан ва маданият соҳасида фаолроқ ҳамкорлик қиладилар
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 21-декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Битим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Петер Санто томонидан имзоланди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ҳужжат икки давлат олий ўқув муассасаларида таълим олиш учун квоталар бериш, биргаликда илмий тадқиқотлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш орқали таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
“Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.shutterstock.com/video/clip-9525935-stock-footage-uzbekistan-flag-with-cloud-waving-in-the-wind-green-screen-alpha-matte-loopable-animation.html