Ўзбекистон ва Вьетнам муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказдилар

Дата: 15:33, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – 2-4 августда Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақида пайшанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар берилишича, Вьетнам делегациясига ТИВ Ҳуқуқ ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Нгуэн Мин Ву бошчилик қилган.

“Тадбир давомида икки давлат ҳамкорлиги ҳуқуқий асосининг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ҳозирда кўриб чиқилаётган ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон-Ветнам ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, маслаҳатлашувлар доирасида Ветнам Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ле Ҳоай Транг билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди ҳамда бўлиб ўтган музокараларга ижобий баҳо берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: