Ўзбекистон ва Япония ҳаётни суғурта қилиш соҳасида тажриба алмашдилар

Дата: 12:21, 05-10-2018.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Япония ҳаётни суғурта қилиш соҳасида тажриба алмашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон молия вазирлигидан хабар қилишларича, бу ҳақида 4 октябрда FALIA хаёт суғуртасини ривожлантириш фонди (Япония) делегацияси билан учрашувда сўз борди.

Бугунги кунда FALIA – Ўзбекистон суғурта жамоатининг энг фаол хорижий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. FALIA ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фондининг асосий мақсади – Япония ва хорижда семинарлар ташкил этиш, суғурта бизнесиниг турли жиҳатлари бўйича материаллар чоп этиш орқали ҳаётни суғурталашни ривожлантиришдан иборат.

Учрашувда Япония ва Ўзбекистон суғурта мутахассислари учун ҳаётни суғурталаш соҳасида тажриба алмашиш, суғурта соҳасидаги турли масалаларни муҳокама қилиш учун имконият яратиш масалалари кўриб чиқилгани қайд этилмоқда.

Шундан кейин таъкидланишича, Япония суғурта бозорининг вакиллари, FALIA ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фонди Ижрочи директори жаноб Тору Нагашима, фонд бош менеджери Томоки Сугузаки ва Dai-ichi Life Insurance суғурта компаниясининг бош менеджери Казико Ибуки, шунингдек, Ўзбекистон молия вазирлиги вакиллари ҳаётни суғурталаш соҳасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Сурат манбаи: из https://www.mf.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: