Ўзбекистон ва Япония қиймати $8,5 млрдлик инвестлойиҳаларни имзоладилар

Дата: 09:29, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида томонлар қиймати $8,5 млрдлик инвестлойиҳаларни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Ислом Каримов ва бош вазир Шиндзо Абэнинг музокаралари якунлари бўйича Ўзбекистон ва Япония ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ва молия муассасалари ўртасида, энергетика, илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди. Энергетика ва транспорт тизимини модернизация қилиш, минерал-хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, автомобилсозлик, нефть-газ ва кимё саноати, телекоммуникация ва бошқа замонавий соҳаларда 8,5 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: