Ўзбекистон ва Япония қиймати $8,5 млрдлик инвестлойиҳаларни имзоладилар (қўшимча)

Дата: 11:09, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида томонлар қиймати $8,5 млрдлик инвестлойиҳаларни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Ислом Каримов ва бош вазир Шиндзо Абэнинг музокаралари якунлари бўйича Ўзбекистон ва Япония ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ва молия муассасалари ўртасида, энергетика, илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди. Энергетика ва транспорт тизимини модернизация қилиш, минерал-хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, автомобилсозлик, нефть-газ ва кимё саноати, телекоммуникация ва бошқа замонавий соҳаларда $8,5 млрд доллардан ортиқ қийматдаги қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

И.Каримовнинг сўзларига кўра, $8,5 млрднинг $5 млрд атрофидасини Япония сармояси ташкил қилади

Ўз навбатида, С.Абэ “япон технологиялари Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартиришда иштирок этишда давом этиши”га ишончи билдирди.

“Биз Ўзбекистон билан нафақат иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлаш соҳасида, балки, Марказий Осиё минтақаси учун умумий бўлган масалаларни ҳал қилиш учун давом эттириш ниятидамиз”, - деди япон бош вазири.

Улар орасида япон бош вазири наркотикларни ташиш, улар савдосига қарши курашиш ва давлат чегараларини назорат қилиш кабиларни айтиб ўтди. “Марказий Осиё+Япония” шаклидаги мулоқот юқоридаги масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонча эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамизки, Япония бош вазири Синдзо Абэ 22-27 октябрда Монголия, Марказий Осиёдаги Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ташриф буюрмоқда. Ўзбекистондан сўнг у Қирғизистонга боради. Ташрифда Синдзо Абэга 50 япон компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: