Ўзбекистон ва Япония қўшма лойиҳаларида назорат кучайтирилади

Дата: 16:38, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Япония қўшма лойиҳаларида назорат кучайтирилади, дея хабар беради Газета.uz.Ушбу масалалар Япониянинг Тошкентдаги элчиси билан бўлган учрашувда муҳокама қилинган.
Музокаралар Япония ҳукуматининг Official Development Assistance (ODA) дастури доирасидаги ҳамкорликка бағишлаб ўтказилди. Томонлар Япония ОАВ хорижий мамлакатларда ODA дастури доирасидаги коррупция ҳақидаги хабарлари фонида Ўзбекистондаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда назоратни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билан алмашдилар.
Томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларни тезкор объектив кўриб чиқиш мақсадларида тегишли даражаларда зарур чоралар кўришга келишиб олдилар.
Япония элчихонаси сайти маълумотларига кўра, ODA дастури бўйича биринчи кредит Ўзбекистонга 1995 йилда берилган. Дастур доирасида кредитлардан ташқари грантлар ҳам тақдим этилган бўлиб, техник ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: