Ўзбекистон ва Япония қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 2 июль. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Япония қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунловчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
"Айни пайтда томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарининг (Токио ш., 10-июль) 15-мажлиси ва икки мамлакат олий ўқув юртлари ректорларининг 3-конференциясига (Тошкент ш., 8-9-июль) тайёргарлик кўрмоқда", - дейилади хабарда.
Бу ва бошқа қўшма тадбирлар Ўзбекистон президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарликнинг муҳим босқичларига айланиши лозимлиги қайд этилди.
Сурат манбаи: darakchi.uz