Ўзбекистон ва Япония таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳага старт берилди

Дата: 13:41, 01-06-2019.

Тошкент. 1 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Япония таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳага старт берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги (ХТВ), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Digital Knowledge Co. Ltd (Япония) таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича қўшма тадқиқотни бошлади. Ушбу лойиҳа бўйича баённомани вакиллар 31 майда имзоладилар", - дея хабар беради ХТВ матбуот хизмати.

Таъкидланганидек, лойиҳа мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида таълимнинг ягона сифатини таъминлаш, шунингдек, давлат ва нодавлат мактабларда таълим сифатини ошириш учун таълимни бошқариш тизимини жорий этишга қаратилган.

"$1 млнлик лойиҳа давлат-хусусий шериклик шаклида амалга оширилади. Лойиҳа ЖИCА томонидан ажратилган грант ҳисобилдан молиялаштирилади. Digital Knowledge Co. Ltd компанияси мутахассислари янги лойиҳани амалга оширишда иштирок этади. Хусусан, жамоа Ўзбекистон бўйлаб 14 та пилоти мактабларида (ҳар бир ҳудуддан битта мактабда) таълимни бошқариш тизимини жорий этишни бошлайди", - дейилади хабарда.

Лойиҳа доирасида ўқитувчилар таълимни бошқариш тизимидан фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказадилар, шунингдек, япон педагогика усуллари билан танишадилар. Ўз навбатида, япониялик мутахассислар Ўзбекистоннинг пилоти мактабларида ўқитиш ишлари ва усулларини ўрганадилар.

"Ҳамкорликдаги ишлар натижасида ўқитувчилар Ichishin Holdings Group, Meiko Network Japan, Gakusho ва бошқа шу каби етакчи таълим компаниялари ўқув дастурлари ва материаллари бўйича масофадан ўқитилади. Мазкур дастурлар ва материаллар Ўзбекистон стандартларига мувофиқ таржима қилиниши ва мослаштирилиши кутилмоқда", - дея қайд этилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳанинг муҳим таркибий қисмларидан бири компьютер тест тизимини маҳаллийлаштириш бўлади. Маҳаллийлаштирилгандан сўнг, мактаб ўқувчилари синовдан ўтади, бу эса ўқувчиларнинг илмий фаолияти ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Япония компанияси нодавлат таълим ташкилотлари вакиллари иштирокида таълимни бошқариш ва электрон ўқув материалларини яратиш тизимининг афзалликлари бўйича қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Яратилган ўқув материаллари давлат мактабларида синовдан ўтказилади.

Лойиҳа бир йил ичида амалга оширилади.

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: