Ўзбекистон ва Япония техник ўқув соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир икки хужжатни имзоладилар

Дата: 16:56, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Япония тегишли муасасаалари томонидан техник ўқув соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир икки хужжат имзоланди, деб хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “Chuo Sangyo Shinko” Ассоциацияси орасида (Япония) стажерларни техник тайёрлаш дастури бўйича келишув, Чиқишдан аввалги мослашув ва ўрганиш маркази ва япониянинг UNO Corporation ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хужжатлар Ўзбекистондан биринчи техник стажерларни Японияга жорий йилнинг октябридаёқ жўнатиш, шунингдек, Тошкентда уларни Тайёрлов маркази ташкил қилишни кўзда тутади. Бу ерда япон тилига ўргатиш, Кунчиқар мамлакатида ишлаш ва яшашга ўргатиш синфлари ташкил қилинади”, – деб таъкидлашди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматида.

Япон томони биринчи техник стажерларни танлаб олиш мақсадида ўндан ортиқ номзодлар билан суҳбат ўтказди ва электротехник мутахассислик бўйича бир неча кишини танлаб олди. Бунда асосан уларнинг япон тилини билишига эътибор берилди.

Юқоридаги хужжатларнинг имзоланиши Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича япон халқаро ташкилоти (JITCO) ўртасидаги меморандумнинг тўлақонли амалга оширилиши ишларининг бошланишидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: