Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 16:12, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) маъмуриятида Япониянинг йирик туристик компаниялари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Унга япон томонидан Япон туристик агентликлари ассоциацияси (JATA) раиси Ж. Кикума бошчилик қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, учрашувда Япониядан Ўзбекистонга туристик оқимни ривожлантириш бўйича янги режалар кўриб чиқилган. Делегация аъзоларининг сўзларига кўра, ушбу мақсадда ноябрда Япониянинг ҳудудларидан бўлган сайёҳлар илк маротаба Ўзбекистонга танишув саёҳати билан келадилар.

Кейинчалик, 2016 йилнинг март-апрелида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор ерлари билан танишини истаган япон сайёҳлари учун Кунчиқар мамлакати ҳудудлари турли шаҳарларидан чартер рейслар дастури режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Япония пойтахти Токиога тўғридан-тўғри рейсларни амлга оширувчи Марказий Осиёдаги ягона авиакомпаниядир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: