Ўзбекистон ва ЮНВТО ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида келишув имзоладилар

Дата: 11:56, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида келишув имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

«Ушбу келишув БМТ Жаҳон Сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг Самарқандда бўлиб ўтган 99-сессияси доирасида имзоланди. Келишув томонларнинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш доирасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш, Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳликни оммалаштиришга хизмат қилади», – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” Миллик компанияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: