Ўзбекистон ва Жаҳон банки хусусийлаштириш бўйича “йўл ҳаритаси”ни имзоладилар

Дата: 22:42, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси) ва Жаҳон Банки (ЖБ) корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасида олиб бориладиган биргаликдаги ишларни ташкил этиш бўйича “йўл ҳаритаси”ни имзоладилар, деб хабар қилади пайшанба куни давлат қўмитаси матбуот хизмати.

“Йўл ҳаритаси” доирасида ЖБ акциядорлик жамиятларининг ходимлари ва бошқарув ходимларига услубий кўмак бериш орқали Тошкент шаҳридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ривожлантиришга ёрдамлашади, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти реал тармоғига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради”, - деб аниқлаширади матбуот хизмати.

“Йўл ҳаритаси” акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг салоҳиятли инвесторларга очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш кабиларни кўзда тутади, бу эса, ўз навбатида, уларнинг молиявий барқарорлигини ошириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайди”, - деб иқтибос келтиради матбуот хизмати Давлат рақобат қўмитаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Миралиевнинг сўзларидан.

Эслатиб ўтамизки, майда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов давлат активлари хорижий инвесторларга сотиладиган 68 корхоналар рўйхатини тасдиқлаган эди. Июл охиригача стратегик хорижий инвесторларга реализация қилинадиган 48 молия ташкилотлари ва корхоналарнинг активларини баҳолаш ва сотувга қўйиш графигини тасдиқлаш режалаштирилган эди.

Улар орасида “Навоиазот” АЖ (49%) ва “Фарғонаазот” АЖ (48,05%), янгидан ташкил этилаётган икки қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари (49%), “Қизилқумцемент” АЖ (35,9%), икки банклардаги назорат пакетлари, “Инвестқурилиш” қурилиш компаниясининг (60%) улушлари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: