Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқдалар

Дата: 14:35, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Сеулда ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг навбатдаги йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИАИСВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бунга доир келишувга яқинда вазирлик раҳбариятининг Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хен билан учрашувида эришилди.

Хабар қилинишича, томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида иккитомонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ҳукуматлараро йиғилишни ташкил қилишга тайёргарликни ишлаб чиқишга келишиб олганлар. Учрашув 2016 йилнинг биринчи ярмида Сеулда бўлиб ўтади.

Шунингдек, учрашув доирасида 2015 йил 27-29 майда Корея Республикасига олий даражадаги ташриф доирасида иккитомонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: