Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорликни ривожлантиришга доир хужжатлар тўпламини имзолайдилар
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 27-29 майидаги Жанубий Кореяга давлат ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир хужжатлар тўплами имзоланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек давлати раҳбарининг матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.
“Олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни изчил ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсий муаммоларни муҳокама этиш мўлжалланган. Ташриф якунлари бўйича томонлар икки давлат раҳбарларининг қўшма декларациясини қабул қилади, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланади”, – деб таъкидланади хабарда.
Шунингдек, учрашув доирасида ўзбек делегациясининг Корея Республикаси ҳукумати ва парламенти, етакчи иқтисодий ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлари ҳам ўрин олганлиги хабар қилинмоқда.