Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳарбий ноу-хаулар билан алмашиниш тўғрисида хужжат имзоладилар

Дата: 12:16, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея Мудофаа вазирликлари ҳарбий ноу-хаулар билан алмашинишни кўзда тутувчи ўзаро тушунишга доир меморандумни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда.

Хужжат Сеулда Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва унинг кореялик ҳамкасби Хан Мингулар томонидан имзоланди.

“Икки мамлакат мудофаа муассасалари раҳбарлари ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, ҳудудий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Мудофаа вазири беш кунлик ташрифи давомида Жанубий Корея мудофаа мажмуи вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади”, - деб аниқлаштирди агентлик вакили.

Эслатиб ўтамизки, 2008 йил июнида икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ҳарбий-техник ҳамкорлик ва ҳарбий делегациялар билан алмашиниш ҳақида келишув тузган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: