Ўзбекистон ва Жанубий Корея биргаликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишиб олдилар
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Жанубий Корея президенти Пак Кин Хелар билан Сеулдаги учрашуви доирасида томонлар нефть, газ, нефт-кимё, автомобилсозлик, қуёш энергияси, транспорт инфраструктурасини модернизация қилиш соҳаларида биргаликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Пайшанба куни кореянинг Yonhap нашри берган хабарга кўра, “ушбу қадам икки мамлакат иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириши мумкин”.
“Ҳар икки томон Ўзбекистон иқтисоидиётида биргаликда йирик лойиҳаларни амалга оширишга рози бўлдилар. Жумладан, сўз илғор технологияларни жорий қилиш ва йирик Жанубий Корея компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш ҳақида кетмоқда”, - дейилади саммит якунлари бўйича қўшма баёнотда.
Ўзбекистон Жанубий Корея компаниялари билан йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш учун фаол ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон яқин 5 йил орасида асосий саноат объектларини модернизация қилган ҳолда қиймати $55 млрдлик инфраструктурани қуришни режалаштирмоқда.
2014 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми $1,9 млрдни ташкил этган.