Ўзбекистон ва Жанубий Корея қишлоқ хўжалик машинасозлиги марказини ташкил қиладилар

Дата: 16:11, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – “Ўзагромашхолдинг” ва Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT) Тошкентда замонавий қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик марказини ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жанубий Корея марказини ташкил этишда молия ва техник ёрдамни кўрсатади. Янги марказни 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $10 млн атрофидани ташкил қилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Марказ ўзбек аграр тармоғининг ўзига хосликларини ҳисобга олувчи техника ва ускуналарни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, у юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш устида ҳам ишлайди.

Эслатиб ўтамизки, бу объектни ташкил этишга доир келишув томонлар 2015 йил ноябрда Тошкентда ўтказган Халқаро инвестицион форум доирасида имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: