Ўзбекистон ва Жанубий Корея меҳнат муносабатлари соҳасида меморандум имзоладилар
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея меҳнат муносабатлари соҳасида меморандум имзоладилар, деб хабар беради ЎзР Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Жанубий Кореянинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги Корея Республикасига бандлик тизими бўйича ишчиларни жўнатишга доир келишув меморандумини имзоладилар”, - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, хужжат Тошкентга Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазири Ли Ги Квон бошлиқ делегациянинг ташрифи чоғида имзоланган.
Ташриф доирасида корейс томони Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашди.
Музокаралар доирасида томонлар меҳнат миграцияси, касб-ҳунар таълими ва бошқа масалаларнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилганлар.