Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпиа термалари футболчилари майдонда муштлашиб кетдилар

Дата: 10:16, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Таиланд Қироли Кубоги доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпиа термалари ўртасидаги ўйинда футболчилар майдонда икки маротаба муштлашиб кетдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўйин давомида ўзбек термаси хужумчиси Жалолиддин Машарипов рақибини қаттиқ тепиб олди, бошқа бир вазиятда ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов Жанубий Кореялик футболчининг юзига бир неча марта урди. Натижада ҳар икки ўйинчи майдондан чиқариб юборилди.

“Юқоридаги вазиятлар айбдорларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Ўзбекистон Футбол федерацияси ушбу ҳолат томонлар ўртасида юзага келган яхши муносабатларда салбий акс этишига йўл қўймайди. Терма жамоалар маркази ушбу масала юзасидан Ўзбекистон олимпиа термаси ўйинчи ва тренерлари билан суҳбат ўтказади ва тегишли чоралар кўради”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: