Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари нималарни муҳокама қиладилар
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари нималарни муҳокама қиладилар, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Ш.Мирзиёевнинг таклифига биноан 18-21 апрель кунлари Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга ташриф буюради.
“Ўзбекистон-Жанубий Кореянинг олий даражадаги мулоқотини доимий ривожлантиришда давлат раҳбарлари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар”, - дейилади хабарда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида президент Мун Чже Иннинг нутқи, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компанияларининг бизнес-форумида иштироки ва Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи очилиш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, Самарқандга ҳам ташриф буюришади.
“Ташриф якунлари бўйича қўшма декларацияни қабул қилиш, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни, савдо битимларини ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларни имзолаш режалаштирилган”, - деб якунланади хабар.
Сурат манбаи: publika.uz


