Ўзбекистон ва Жанубий Корея сайлов соҳасида ҳамкорлик қиладилар

Дата: 09:14, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўртасида ҳамкорликка доир меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат сайлов тўғрисидаги қонунчиликни ва сайлов амалиётини такомиллаштириш соҳасида тажриба алмашувига, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш соҳасида ахборот алмашишга, сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилишга қаратилган қўшма тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширишга хизмат қилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон МСКда.

Томонлар қароргоҳи Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлган Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси БСОАнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. БСОА ҳозирда 102 мамлакатнинг 106та сайлов органини бирлаштиради. Ташкилотнинг мақсади очиқ, шаффоф сайловлар ташкил қилиш ва ўтказиш масалаларида ахборот ҳамда тажриба алмашиш бўйича халқаро ҳамкорликка кўмаклашишдан, шунингдек сайлов органларини демократик сайлов ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, касбий даражасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда қўллаб қувватлашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: