Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкент аэропортида янги терминални барпо этиш бўйича вербал ноталар билан алмашдилар

Дата: 09:37, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкент аэропортида янги терминални барпо этиш бўйича вербал ноталар билан алмашдилар, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 11-июл куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги Битимни амалга оширувчи вербал ноталар алмашилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, хужжат дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинилганидан сўнг кучга киради. У 2015-йилнинг 5-октябрида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ўртасида имзоланган Муҳокамалар баённомаси қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган.

Баённома бозор шароитларини таҳлил қилиш, инфраструктура талаблари, йўловчи ва юк авиаташувлари эҳтиёжлари ва бошқа параметрлар асосида Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш режасини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: