Ўзбекистон ва Жанубий Корея “Тошкент” аэропортини модернизация қилиш бўйича лойиҳа ТИА ишлаб чиқиш ҳақида келишувни имзолашни режалаштирмоқдалар

Дата: 17:55, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг сентябрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари пойтахт аэропортида “Тошкент-4” янги пассажир терминалини қуриш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини (ТИА ) ишлаб чиқиш ҳақида келишувни имзолашни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу хужжат имзоланганидан кейин ТИА ишлаб чиқиш учун бажарувчилар танлаб олинади. Мазкур ишлар 2016 йилянвардан бошланади. Лойиҳа тафсилотларини аниқлаштириш учун Ўзбекистонга ўтган ҳафта Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) мутахассислари делегацияси ташриф буюрди. Улар қатор вазирликлар ва мамлакат бош вазири ўринбосари Рустам Азимов билан учрашдилар”, – деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.

Корейс томони маълумотларига кўра, ТИА ишлаб чиқиш қуввати $4 млнни ташкил этиб, бунга 10-12 ой вақт кетади.

Бундан олдинроқ 2015-2019 йилларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент аэропортида тўртинчи терминални қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди. Лойиҳа соатига 1,5 минг кишига хизмат қилувчи янги пассажир терминали қуришни кўзда тутади. Лойиҳанинг бошланғич қиймати $300 млн атрофида бўлиб, у авиакомпания маблағлари ва маҳаллий банклар ҳамда хорижий молия институтлари кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Ҳозирда пойтахт аэропорти икки асосий пассажир терминалига эга. Булар халқаро авиалинияларга хизмат қилувчи “Тошкент-2” (соатига 1,3 минг пассажир), маҳаллий авиалинияларга мўлжалланган “Тошкент-3” терминалларидир (соатига 400 пассажир). “Тошкент-1” терминали давлат ташрифлари ва VIP-хизматларга мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: