Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкентда заргарлик заводи қурадилар
Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи қўшма корхона ташкил этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир келишув Сеулда “ФОНОН” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси бош директори М.Ашуров ва Жанубий Кореянинг Hwachon Plant-Gemco компанияси ижрочи директор Чол Сик Син ўртасида имзоланди.
“Тенг шерикчилик асосида ташкил этилаётган қўшма корхонанинг низом жамғармаси 30 млн. долларни ташкил этади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот марказида.
Янги корхонани 2018 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилмоқда.


