Ўзбекистон ваа Хитой ўйинчоқлар ишлаб чиқариш бўйича ҚК яратишни режалаштиришмоқда

Дата: 15:15, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ваа Хитой азмонавий хитой технологияларини қўллаган ҳолда ўйинчоқлар ишлаб чиқариш бўйича ҚК яратишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масаланининг муҳокамаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Shangdong Sanhe Toy компанияси раҳбари Сонг Чжинюан билан учрашувида бўлиб ўтди. Хитой ширкати лойиҳа ҳамкори бўлиб қатнашмоқда.

“Хитойлик ҳамкорларга Тошкентнинг Олмазор туманида турлича болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этишни кўриб чиқиш таклиф қилинди. Ўзбекистон учун хитойлик ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик нафақат молия ресурслари жиҳатидан, балки юқори технологиялар, ХХР тажрибаси, замонавий бошқарув услублари, сифат стандартлари жиҳатидан қийматди”, - деб таъкидлашди қўмита матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилда Ўзбекистонга импорт қилинган ўйинчоқлар ҳажми $2,1 млнни ташкил этди. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 29%га қисқарди. Ўзбек бозорига ўйинчоқларни асосан ХХР – $2 млнга (94%), Россия – $43,3 мингга (2,1%) ва Литва – $16 мингга (0,8%) каби мамлакатлар етказиб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: