Ўзбекистон вакиласи SOS Kinderdorf International жамғармасининг мукофотини олди

Дата: 15:16, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги “SOS Ўзбекистон болалар шаҳарлари” филиалининг тарбиячиси Азиза Муҳитдинова SOS Kinderdorf International жамғармасининг мукофотини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўзбекистон вакиласи Бокуда бўлиб ўтган маросимда SOSнинг фахрий олтин ҳалқаси билан мукофотланди. Ушбу мукофот тарбиячи оналарга 10 йил давомида ажойиб болаларни тарбиялаб, уларга қалб қўрини бераётгани учун ҳурмат ва миннатдорчилик рамзи сифатида берилади”, - дейилади SOS Kinderdorf International хабарида.

Шундан сўнг таъкидланишича, “SOS Болалар шаҳарлари” болалар уйларининг ноёб муқобили бўлиб, бу ерда оиласини йўқотган болалар учун оилавий яшаш шароитлари яратилади. Ҳозирда дунёнинг 134 мамлакатида 500 ортиқ SOS-шаҳарлари ишлаб турибди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳудудида “SOS Ўзбекистон болалар шаҳарлари” уюшмаси 1997 йилдан бери фаолият юритиб келади. У Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятидаги филиаллари орқали етим болалар ва васийларсиз қолган болаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириб келади. Шунингдек, уюшма ижтимоий етимлик хавфи остида қолган болаларда ёрдам кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: