Ўзбекистон вакили е-спорт бўйича Парижда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги – ESWC 2014 мусобақаларида қатнашади

Дата: 11:14, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – 29 октябр-2 ноябр кунлари Парижда е-спорт бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу мусобақаларда республика шарафини е-спорт бўйича Ўзбекистон чемпиони Абдусапи Қаюмов ҳимоя қилади. Ўзбек спортчиси жорий йилда биринчилик учун кураш кетадиган олти ўйин турларидан бири – FIFA15 баҳсларида қатнашади. Ўтган йили Қаюмов ушбу турнирда бешинчи бўлган эди”, – деб таъкидлади Uzbekistan Cyber Games ташкилий қўмитаси раҳбари Александр Сучков.

Чемпионатда дунёнинг 58 мамлакатидан 1 минг атрофида спортчилар иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: