Ўзбекистон вакили эшкак эшиш бўйича Осиё Кубоги ғолиби бўлди

Дата: 14:28, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик спортчи Артем Кудряшов академик эшкак эшиш бўйича Осиё Кубоги биринчи босқичи ғолиби бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У 500 метр масофага якка пойга бўйича олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон термасининг ушбу мусобақадаги биринчи олтин медалидир. Ҳали олдида уч кунлик мусобқаалар бор ва ўзбекистонликлар бошқа йўналишларда ҳам муваффақитятга эришишлари мумкин. Ўзбекистондан Осиё Кубогида қатнашиш учун жами 15 спортчи борган”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон “Rowing & Canoe” Федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: