Ўзбекистон вакили Корея Республикасидаги пазандалик конкурсининг совриндори бўлди

Дата: 18:01, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиласи Анна Гаргуша Корея Республикасида бўлиб ўтган Халқаро пазандалик конкурсининг совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасидан маълум қилишларича, ўзбекистонлик иштирокчи танловга конкурснинг республика босқичида ғолиб чиқиб борган эди. Соврин сифатида унга Корея Республикасига бориш имконияти берилган эди.

Анна Гаргуша профессионал ҳакамлар ҳайъатини корейс ва ўзбек ошхоналари ингредиентларини моҳирона қўлаши билан лол қолдирди. Тошкентлик аёл “тут ва узум баргларидаги пулькогили асосдаги булғор қалампири” ва “пулькогидан кабоб” номли таомлар билан сийлади. Шу билан барга, Анна корейс таомларини ҳам ўзгартириб, жюрининг юқори баҳосини олди ҳамда финалга чиқди.

Совринли ўриндан ташқари, Анна Гаргуша Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги номидан “Корейс ошхонасининг фахрий вакили” этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: