Ўзбекистон вакили Осиё бокс конфедерациясининг вице-президенти бўлди

Дата: 14:36, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ОБК вице-президенти этиб тайинланди ва конфедерация Ижроя қўмитаси таркибига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор 16 декабр куни Абу-Дабида (БАА) Осиё бокс конфедерацияси (ОБК) Ижроия қўмитасининг ҳар йиллик йиғилишида қабул қилинди.

“Ш.Р.Тошматовнинг ушбу юксак лавозимга тайинланиши унинг дунёда Осиё боксини илгари суришга қўшган ҳиссасини билдиради. Бу Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинларида яққол намойиш қилинди. Бу ерда ўзбек боксчилари рекорд сондаги медалларни қўлга киритдилар. Ўзбек бокс мактаби вакили Ҳасанбой Дўстмат Вэлл Баркер Кубогини қўлга киритиб, АИБА сўрови якунлари бўйича дунёда 2016 мавсумнинг энг яхши боксчиси деб топилди”, - дейилади Ўзбекистон Бокс федерацияси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: