Ўзбекистон вакили Сардор Милано “Новая Волна 2017” танловининг ғолиби бўлди
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Сардор Милано Сочида (Россия) бўлиб ўтган “Новая Волна 2017” танловининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) конкурс сайтига асосланган ҳолда.
Хусусан, конкурс учинчи куни якунлари бўйича уч қатнашчи – Ўзбекистон вакили Сардор Милано, арманистонлик Эрна Мир ва Молдованинг “Doredos” триоси 362 баллдан тўплашди, лекин жюри қарорига мувофиқ, Милано ғолиб деб топилди.
Кейинги ўринларни Сюзанна Мелконян (Арманистон), Лилу (Вьетнам), Рустем Жугунусов (Қозоғистон), Саша Санта (Россия), ISAAC (Украина), Катя Рише (Руминия), Василий Уриевский, Стас Море, Нана Хатл (Россия) ва Max Pahmpлар (IШвеция) эгаллашди.
Эслатиб ўтамизки, ёш оммабоп мусиқа ижрочиларининг “Новая Волна” халқаро конкурси 2002 йилдан бери ўтказилиб келади ва кўп йиллардан буён Россия ва бошқа яқин ва олис хориж мамлакатлари маданий ҳаётининг йирик ҳодисаси саналади.