Ўзбекистон вакили Сардор Милано “Новая волна” конкурсида Grazia синглини тақдим қилади

Дата: 16:49, 12-09-2017.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Сардор Милано “Новая волна” конкурсида итальян тилидаги Grazia синглини тақдим қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Starhitнинг хонандаги асосланиб ёзишича, бошқа ўзбеклар конкурсда ютуққа эриша олишмаган ва қуйи поғоналарда қолиб кетишган. Сардор бу ҳолни ўзгартириб, асосан АҚШда ишлаб, яшаётганига қарамасдан, ватани донғини чиқаришга қарор қилган.

У вокаль мусобақада қатнашиш учун АҚШдан Россияга учиб келди. Мусиқачи “Новая волна”да Ўзбекистон номидан қатнашиб, ғалаба қозонмоқчи.

Милано репертуарга жиддий ёндошгани сабабли танлов етакчиларидан бири бўлишига умид қилмоқда. Композициялардан бирини унга Константин Меладзе ёзиб берган. Мусиқачи Grazia синглини итальян тилида ижро этади. Қўшиқ ушбу танловда илк марта ижро қилинади.

Эслатиб ўтамизки, Сардор Милано “Россия” телеканалидаги “Главная сцена” лойихаси ғолиби, шунингдек, Биринчи каналдаги “Голос” телешоуси бешинчи мавсумининг финалчисидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: