Ўзбекистон вакили таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси таэквондо бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Қозоғистонда бўлиб ўтган VII Осиё чемпионатида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек таэквондочилари яккалик баҳслар ва жамоавий спарринг бўйича мусобақаларда беллашдилар. Беҳруз Саидов 85 кггача бўлган вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди”, - деб хабар берди Миллийй таэквондо ассоциацияси.
Шунингдек, Ўзбекистон термаси турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни ҳам эгаллади.
Эслатиб ўтамизки, мусобақалар 26-30 март кунлари бўлиб ўтди. Мазкур спорт тадбирида дунёнинг 17 мамлакатидан келган 600 ортиқ спортчилар иштирок этди.