Ўзбекистон вакиллари Буюк Британиядаги сайловларни кузатмоқдалар

Дата: 15:38, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари Буюк Британиядаги парламент сайловларни кузатмоқдалар, деб хабар беради Газета.уз Тошкентдаги британ элчихонасига асосланган ҳолда.

Уотфорд шаҳридаги сайлов округидаги сайловларни (Лондондан 27 км) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети проректори, доктор Шуҳрат Сирожиддиновлар кузатадилар.

Қатор давлатлар вакилларидан иборат миссия Миллатлар ҳамжамияти Парламент ассоциацияси британ бўлими томонидан 2 майдан 8 майга қадар ташкил этилган. Ташрифга Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмак кўрсатган.

Миссия иштирокчилари тайёрлов тренингидан ўтдилар ва 7 майдаги овоз беришни кузатадилар. Улар парламентга сайланаётган номзодлар, фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳомимият вакиллари билан учрашадилар. Вакиллар бутун сайлов жараёнини бошидан охирига қадар кузатиб борадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: