Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида солиқлар бўйича имтиёзлар бериш ҳуқуқи пайдо бўлди

Дата: 12:27, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлашдан тўлиқ озод қилишгача имтиёзлар бериш ҳуқуқи пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу меъёр 24 декабрда қабул қилинган ЗРУ-508-сонли “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда акс этган.

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ҳукумат ўз фармойишлари, шунингдек, қарорлари билан солиқ имтиёзлари ҳақида қарорларни расмийлаштириш ҳуқуқига эга.  

Шу билан бирга, қонунда Вазирлар Маҳкамаси имтиёзлар бериш бўйича ўзининг янги ҳуқуқидан фақат алоҳида ҳолатларда фойдаланиши мумкинлиги белгиланган. Лекин қандай ҳолатлар ҳақида сўз бораётгани ҳақида аниқ бир нарса дейилмаган.

Ушбу қонун янги йилдан бошлаб кучга киради.

 

Сурат манбаи: https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: