Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби белгиланди

Дата: 14:33, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Орипов Абдулла Ниғматович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:

Раматов Очилбой Жуманиёзович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари, Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Азимов Рустам Содиқович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Мирзаев Зойир Тоирович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ибрагимов Ғуломжон Иномович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядордик компанияси бошқаруви раиси – Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари, Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Икрамов Адҳам Илҳомович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири – Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Норбоева Танзила Камаловна – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирувчи вазирлик ва давлат қўмиталари раҳбарлари ҳақидаги маълумот аниқлаштирилаётгани” ҳам таъкиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: