Ўзбекистон вилоятларида дала геологик семинари ўтказмоқда

Дата: 19:35, 30-07-2016.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 27 июлидан 3 августигача Ўзбекистоннинг Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларидаги асосий геологик объектларида дала геологик семинари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат геология қўмитасидан маълум қилишларича, жорий йилда бундай семинар-тренинг тўртинчи марта ташкил қилинди.
У анъанавий равишда Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси тизимида ўтказилмоқда.
Дала лагерининг ташкил этилиши малакали геологик кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича меъёрий ҳуқуқий хужжатларни амалга ошириш чораларининг бир қисмидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: