Ўзбекистон вилоятларида энергия ҳисоби тизимини жорий этиш кетмоқда

Дата: 16:37, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекэнерго” АЖдан хабар беришларича, хусусан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 53036 та электр ҳисоблагичлар ҳамда ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 420 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади. Шу кунгача шаҳарга Toshelectroapparat МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 15,6 минг дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди.

Ангрен шаҳарда 50 мингга яқин аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шу кунгача 10 мингга яқин хонадонга ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Қўшимча қиламизки, 2018 йил 23 октябрда Ўзбекистон президенти томонидан “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унинг билан электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати $2,6 млрд бўлган умумий қуввати 1,984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.

Қарор билан 2021 йил охирига бориб Ўзбекистондаги абонентларни электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини 100% қамраб олиш ва унга 7 млндан зиёд истеъмочиларни улаш режалаштирилган.

Автоматлашган тизим истеъмолчини ҳисоб (баланс) ҳолати ҳақида маълумотлантиради ва қарздорлик юзага келганда уни тизимдан ўчириб қўяди. Бундан ташқари, электроэнергия учун фарқланувчи тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш имкони туғилади.

Сурат манбаи: https://slavdelo.dn.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: