Ўзбекистон вилоятларида Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг бўлимлари очилади

Дата: 18:44, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон вилоятларида Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлимлари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида мамлакат президентининг 23 августдаги “Ўзбекистон Республики Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар тўғриси”даги ПҚ-3234 қарорида сўз боради.

Хужжатга мувофиқ, 2013 йилда ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши таркиби янгиланган. Қорақалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимиятларида Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлимларини очишга қарор қилинган.

 Кенгашлар маслаҳат органлари бўлиб, депутат, фан ва санъат арбоблари, ННТ вакиллари, ижодий жамоалар аъзоларидан ташкил топади. Улар жамоатчилик асосида фаолият юритиб, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимиятларига ҳисоб беради.

Шунингдек, хужжат билан Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлимлари ўтказадиган тадбирларнинг намунавий дастури тасдиқланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: