Ўзбекистон вилоятларида Wi-Fiли ҳудудлар ташкил этилади

Дата: 10:43, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар бир вилоятда, шу жумладан, аэропортлар, вокзаллар, туристлар кўп бўладиган жойларда, парклар, савдо марказларида Wi-Fi технологияси бўйича тезкор симсиз уланиш ҳудудлари ташкил этиш дастури амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Алоқа қўмитасидан хабар қилишларича, юқоридаги Дастурни амалга ошириш ишлари 2014-2015 йилларга мўлжалланган. Унинг доирасида Wi-Fi технологияси бўйича тезкор симсиз уланиш тармоқларини ривожлантириш стратегияси аниқланмоқда.

Президент томонидан 2 декабрда қабул қилинган “Хитой Давлат ривожланиш банки иштирокида Ўзбекистон Республикаси телекоммуникацион тамоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарори ҳам юқоридаги мақсадларга қаратилган. Унга мувофиқ, республикада телекоммуникацион инфраструктурани ривожлантиришга қаратилган $117,6 млнлик лойиҳалар амалга оширилади. Бунга Хитой Давлат ривожланиш банкининг $100 млнлик кредити ҳам жалб қилинади.

Бу орқали магистрал маълумотлар узатиш тармоқларининг ўтказиш қувватлари халқаро йўналиш бўйича 10 бараварга (100 Гбит/сек.гача), вилоят марказларигача 4 бараварга (40 Гбит/сек.гача) ва туман маказларигача 10 бараваргача (10 Гбит/сек.гача) тезлаштирилади.

FTTx техлологияси бўйича кенгполосали оптик тармоқларга келсак, бу соҳада Тошкентда қиймати $6,9 млнлик лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 69,12 минг тезкор алоқа портлари ўрнатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: