Ўзбекистон вилоятларида янги илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари очилди

Дата: 16:24, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр.ЎзТАГ – Ўзбекистон вилоятларида янги илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари очилди. Улар фаолияти илғор аграр технологияларни жорий қилиш ва экспортни рағбатлантиришга қаратилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, марказлар "Ўзинвестлойиҳа” Республика инжиниринг компанияси,  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилган.

Бугунда Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилган, интенсив боғлар барпо этилган, томчилаб суғориш тизими жорий этилган. Янги илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари ушбу йўналишда катта рол ўйнаши зарур.

Шунингдек, марказларда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортбоп, ҳосилдор навларини аниқлаш, бу навларни қайси ҳудудларда етиштириш, уруғ ва кўчатларни қаердан харид қилиш, кимёвий ўғит ва касалликка қарши дори воситаларидан қандай фойдаланиш борасида ҳам маслаҳатлар берилади.

 Марказлар мутахасислари тадбиркорларга мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда хорижий бозорларда талаб этиладиган сертификат, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлашни ҳам ўргатадилар. 

Ҳозирда янги илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари хорижий бозорларни ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: