Ўзбекистон VimpelCom лицензиясини 2031 йилга қадар узайтирди

Дата: 18:04, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – VimpelCom Ltd. компанияси Ўзбекистондаги шўъба корхонаси – Unitel МЧЖнинг (Ўзбекистонда Beeline СБ) лицензияси яна 15 йилга – 2031 йилгача чўзилганлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси тармоқ назорат органларининг уяли алоқа бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш ва хизмат кўрсатиш учун лицензия муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори 2016 йилнинг майида тақдим этилган ариза, шунингдек, компаниянинг келгусида телекоммуникацион тармоғини ривожлантириш режаларига асосланган. Ўзбекистон мамлакатда Beeline бренди остида 2G, 3G ва 4G/LTE, шунингдек, рақамли хизматлар кўрсатувчи VimpelCom учун асосий бозорлардан биридир”, - дейилади ширкат хабарида.

Маълумот ўрнида, Unitel компаниясига 1996 йилга асос солинган бўлиб, 2006 йили у VimpelCom таркибига кирган. Beeline Uzbekistan 2008 йилдан бошлаб 3G, 2014 йил  сентябрдан бошлаб эса 4G/LTE технологияси бўйича маълумотларни узатиш хизматлари кўрсатиб келади. Сўнгги маълумотларга кўра, оператор абонентларининг умумий сони 9,5 млн киши атрофида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: