Ўзбекистон йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йил якунларини сарҳисоб қилди

Дата: 10:23, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат бошқармаси (ЙҲХДБ) томонидан ҳисобот йиғилиши ўтказилиб, унда 2015 йилда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларга қарши курашиш, 2016 йил вазифалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ИИВ сайтида маълумот берилган, аммо йил якунлари бўйичи биронта ҳам рақам келтирилмаган.

Хабарга кўра, кун тартиби бўйича ИИВ ЙҲХДБ бошлиғи полковник Х.Сайдалиев чиқиш қилган.

У ўтган йилдаги ижобий ўзгаришларни таъкидлаб ўтди, шунингдек, “фаолиятни янада яхшилаш учун барча кучларни сафарбар этиш зарур”лигини таъкидлади. “Бунинг учун замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ташаббускор ва масъулиятли бўлиш керак”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишиича, 2015 йилда мамлакат автомобил йўлларида йўл-транспорт ходисалари сонини сезиларли даражада камайтиришга эришилган.

“Йиғилишда йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил қилиш, автомобил йўлларида ўтиш даражасини ошириш, бозорлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, хизматга алоқадор бошқа масалалар, мавжуд камчиликлар ҳам кўриб чиқилиб, уларни ҳал қилиш йўллари таҳлил этилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: